Халк ногирон бола учун хайрия маблағи йиғиш тадбирида қатнашиб, Невский проспектида қўшиқ куйлади

Спорт 22 Сентябрь 2015 1877

"Зенит" жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Халк Санкт-Петербургдаги Невский проспектида ўтказилган кичик хайрия тадбирида иштирок этди ва "Давай-давай!" номли ушбу тадбирни якунлади. Бу ҳақда питерликлар жамоаси расмий сайтида маълум қилинган.

Мухлислар Артём Двуреченский исмли ногирон болага тиббий ёрдам кўрсатиш учун талаб қилинадиган 1 миллион 335 минг 461 рублни йиғиб бўлишди ва Халк шаҳар марказига аввал ваъда қилган ишни амалга ошириш учун йўл олган.

Ушбу тадбир 2015 йилнинг бошида старт олган, унда ўтган мавсум якунларига кўра Россиянинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган Халк биринчилардан бўлиб ўз иштироки ҳақида маълум қилганди.

"21 сентябрь куни Халк ўз ваъдасига биноан эрталабки машғулотлардан кейин, ёмғир ёғиб турган маҳалда шаҳар марказига йўл олди ва ўзини кутиб турган Артёмга ўз исми туширилган футболкани кийдириб қўйиб, қўшиқ куйлашни бошлади. Халк ўзининг "мўъжазгина концерти" учун Бразилиядаги энг машҳур қўшиқлардан бири Ai Se Eu Te Pego қўшиғини танлади", дейилади хабарда.

Шаҳарликлар ярим дақиқа ўтмасдан унинг атрофини ўраб олишган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 19626 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70483 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37900 Lifestyle
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 27 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 317 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 615 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 1297 Жаҳон
Хитой молиявий пирамидалар билан курашишни бошлади
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 13750 Спорт
Кўпроқ янгиликлар