Xiaomi компанияси ўзининг янги Mi4с номли смартфонини намойиш қилди. Бу ҳақдаги хабар компаниянинг расмий сайтида чоп этилди. 

Янги қурилма аввалроқ тақдим қилинган Xiaomi Mi4i модели каби пластик корпусга эга. Смартфон 1920х1080 нуқтали 5 дюймли дисплей билан жиҳозланган. Смартфон 1,8 ГГц такт частотага эга 64 битли Qualcomm Snapdragon 808 чипи негизида ишлайди.

Қурилманинг асосий камераси 13 Мп ли бўлиб, фазавий автофокус билан ҳам жиҳозланди. Смартфон модификациясига қараб, 2 Гб тезкор ва 16 Гб флеш-хотира ёки 3 Гб тезкор ва 32 Гб флеш-хотира билан сотилиши мумкин.

Аккумулятор сиғими 3800 мА-соатни ташкил қилади. ИҚ-порти эвазига
смартфондан уй техникасини бошқариш пульти сифатида фойдаланиш мумкин.

Янги қурилма оғирлиги 132 граммни, ўлчамлари 138,1х69,6х7,8 мм ни ташкил қилади. Смартфон иккита сим-картада ва тўртинчи авлод тармоқларида ишлай олади.

Янги Xiaomi Mi4c’нинг нархи модификацияга боғлиқ ҳолда 200-400 доллар ташкил қилиши мумкин.