“Яхши йигит, ёмон эмас” – муҳандис Чадэ-Мэнь Тан Google’да айнан мана шундай лавозимдадир. The Daily Mirror нашрининг ёзишича, бу интернет фойдаланувчилари томонидан дунёдаги энг яхши лавозим деб топилган.

Twitter фойдаланувчилари мутахассиснинг ташриф қоғозчасига у ўзининг Meng`s Little Space сайтида эълон қилгандан сўнг эътибор қаратишди. Ҳужжатда аниқлаштирилишича, Чадэ-Мэнь компаниянинг Калифорния бўлимида ишлайди.

Таннинг таъкидлашича, “яхши йигит, ёмон эмас” унинг расмий лавозимидир (Google’да энг қадрли муҳандислар шундай аталади). Мутахассиснинг тушунтиришича, унинг кундалик мажбуриятларига “ақллар ва қалбларни ёритиш, бутун дунёда тинчлик ўрнатиш йўлида ишлаш” киради.