Beeline алоқа оператори “Ўзингга мос Galaxy танла” акцияси бошлангани ҳақида хабар берди. Мазкур акция доирасида Samsung Galaxy Ace4 lite, Galaxy J1 Ace, Galaxy J1, Galaxy Grand Prime, Galaxy Core Prime ва Galaxy J5 смартфонларидан бири ҳарид қилинганда, 6 ой давомида ҳар ой тармоқ ичида 300 дақиқа ва 300 SMS, шунингдек, 300 Мб бонус тарзида тақдим этилади.

“Сўнгги вақтларда “Samsung девайсларини қулай шартлар билан сотиш инновация мухлислари ўртасида кенг оммалашмоқда. ”Ўзингга мос Galaxy танла” янги акцияси ҳам Beeline`нинг бепул бонусларидан фойдаланган ҳолда янги смартфон қулайликларини синаб кўриш учун ажойиб имкониятдир”, – дея таъкидлади Unitel компанияси тижорат директори Максим Ефремов.

Акция 2015 йилнинг 30 ноябрь кунига қадар давом этади. Унинг амал қилиш муддати давомида смартфон харид қилган абонентлар 2015 йилнинг 15 декабрига қадар Beeline офисларидан бирига бонусларни олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Хизмат ишга туширилган вақтда бонуслар янги ёқилган ёки аввалдан мавжуд бўлган рақамларга тақдим этилади. Биринчи ойданоқ хизмат ёқилган санадан қатъи назар, бонуслар тўлиқ ҳажмда берилади. Фойдаланилмаган бепул мегабайтлар миқдорини билиш учун эса *103# кодини киритиш, қолган бепул SMS ва бепул дақиқалар ҳажмини билиш учун - *107# кодини териш лозим.

Бонуслар фақатгина Bravo Online акцияси ишга туширилган “Bravo Ooo!” тариф режасида амал қилиб, Beeline савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида берилади. Қайта рўйхатдан ўтиш ёки ишлатилган телефонлар учун бонуслар тақдим этилмайди.