АҚШ "бен Ладеннинг собиқ тан соқчиси"ни озод қилди

Жамият 23 Сентябрь 2015 2966

АҚШ ҳукумати Саудия Арабистонига Гуантанамодаги маҳбус Абдулла Шалабийни топширади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

“АҚШ Саудия Арабистонига АҚШнинг Гуантанамодаги қамоқхонани ёпишга уринишларини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдиради”, дейилмоқда хабарда.

BBC News хабарига кўра, ёши 39да бўлган Шалабий ўз вақтида "Ал-Қоида" раҳбари Усама бен Ладеннинг тан соқчиларидан бири бўлган.

Маълум қилинишича, Шалабий 2001 йилда Покистонда қўлга олинган ва Кубага жўнатилганди.

Қайд этилишича, АҚШ ҳукумати Саудия Арабистони ҳукумати билан маҳбуснинг кўчирилишида барча хавфсизлик чораларига амал қилиниши бўйича яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Пентагонда қайд этилишича, Гуантанамода яна 114 маҳбус қолмоқда.

Пентагон ҳисоботига кўра, эндиликда ушбу маҳбусни қатъий назоратда тутиб туришга ҳожат йўқ.

Шунингдек, АҚШ томонидан унга нисбатан расмий айблов эълон қилинмаган. У Саудия Арабистонида ҳарбийлар учун махсус реабилитация дастуридан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Барак Обама ўзининг президентлик муддати тугагунича Гуантанамодаги қамоқхонани ёпишни ният қилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар