Bloomberg агентлиги “Робин Гуд рейтингини” тузди. Жорий йилда мамлакатнинг энг ночор қатлами вакиллари мамлакатнинг энг бой одами – “Робин Гуд” агар уларга ўз бойлигини бўлиб берганда уларга қанчадан пул теккан бўлиши мумкинлиги аниқланди.         

Рейтингнинг биринчи ўринларини Кипр, Швеция ва Тайвань эгаллади. Кипрнинг оз сондаги ночор аҳолиси мамлакатнинг энг бой одами Жон Фредриксендан 45,98 минг доллардан олган бўлардилар. IKEA эгаси Ингвар Кампраднинг бойлиги эса ҳар бир швециялик камбағалга 33 минг доллар келтирган бўларди.

Рўйхатнинг энг пастки қаторларини катта аҳоли ва нисбатан унча бой бўлмаган миллиардерларга эга давлатлар – Ҳиндистон, Нигерия, Хитой ва Индонезия эгаллади. Мисол учун, агар Хитойнинг энг бой одами, Alibaba компаниясининг раҳбари Жек Ма хитойлик камбағалларга ўз бойлигини бўлиб берганда ҳар хитойлик камбағал 234 доллардан олган бўлар эди.

Россия бу рейтингда 33-ўринни эгаллади. Алишер Усмонов бойлигининг россиялик ночор аҳоли ўртасида тақсимланиши оқибатида уларга 1029 доллардан теккан бўларди. Бир поғона юқори ўринни, яъни 32-ўринни Украина эгаллади: Ринат Ахметовнинг бойлиги бўлинганда ҳар бир украиналик камбағалга 1057 доллардан келтирарди. АҚШнинг энг бой одами Билл Гейтс бойлигининг “арраланиши” ҳар бир америкалик камбағалга 1736 доллардан келтирган бўларди.

Рейтингда юқори ўринлардан бири – 11-ўринни  Грузия эгаллади. Агар Грузиянинг собиқ президенти Бидзина Иванишвили ўз бойлигини ночорларга улашиб берганда, унда ҳар бир грузиялик ночор 13,75 минг доллардан оларди.