Англия шимолидаги Манчестер шаҳрида ўн йил ноқонуний равишда яшаган Эрон фуқароси полицияга таслим бўлиб, ўзини ватанига депортация қилишларини сўради.

“Манчестердаги 10 йиллик ҳаётидан чарчаган эркак киши ўзини Эронга – ватанига қайтаришни сўраб мурожаат қилганидан сўнг қўлга олинди”, - дея хабар берди Манчестер полицияси душанба, 21 сентябрь куни ўзининг Twitter микроблогида.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Европа Иттифоқи Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта муҳожирлар инқирозини бошдан кечирмоқда. 2015 йил бошидан буён ЕИ ҳудудига 500 минг нафардан зиёд Яқин Шарқ ва Шимолий африкалик қочқинлар кириб келган. Улар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.