Don Balon: Криштиану Роналду "Реал"ни тарк этишга қарор қилди

Спорт 23 Сентябрь 2015 5538

"Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду мадридликлар сафини тарк этишни истамоқда.

Don Balon нашрининг хабарига кўра, португалиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш аллақачон янги клуб излашга тушган.

Мавжуд вариантлар орасида энг яхши таклифлар "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" клублариники бўлиб турибди.

Роналдунинг бундай кайфиятига сабабчи бўлган омил бу - "Қироллик клуб"нинг янги ўйин услуби ярим ҳимоячи Гарет Бэйлга қараб қурилишида бўлмоқда.

Маълумот учун, 31 ёшли Роналдунинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Бироз олдин берилган хабарларда, ПСЖ ушбу португалиялик футболчи учун 123 млн евро беришга розилиги айтилганди.

Кўпроқ янгиликлар