Франция Россия учун мўлжалланган вертолёт ташувчи “Мистрал” кемаларини 950 млн еврога сотадиган бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Миср Мудофаа вазирлигига яқин манбанинг маълум қилишича, кемалар мисрлик мутахассислар тегишли ўқишни ўтганларидан кейин Мисрга 2016 йил мартида етказиб берилиши мумкин.

Шартномада вертолёт ташувчи кемалар қурилиши технологиясини бериш кўзда тутилмаган.

Қайд этилишича, Франция президенти Франсуа Олланд “Мистрал”лар сотилиши ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.

Франция Россияга кемаларни етказиб бермагани учун 1,2 млрд евро тўлаган эди.