Қирғизистонда қирғиз тилини Google Translate сервисига киритиш мақсадида сўз ва ибораларни таржима қилиш бўйича 2 кунлик марафон эълон қилинди.

Бу ҳақда “Бизнинг мерос” жамоат фонди директори ва “Қирғиз википедиячилари ҳаракати” лойиҳаси раҳбари Чоробек Сааданбековга таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар берди. “Қирғизистонда 22-23 сентябрь кунлари қирғиз тилини Google Translate сервисига киритиш мақсадида сўз ва ибораларни таржима қилиш бўйича марафон бўлиб ўтади.

Бу тадбирнинг мақсади 26 минг таржима ва таржима баҳоларини амалга оширишдир”, – таъкидлади Ч.Сааданбеков.
Унинг қўшимча қилишича, энг катта ҳисса қўшган дастлабки уч киши бош вазир томонидан мукофотланади. Ғолиблар Google компанияси статистикасига кўра аниқланади.