"Шакен буржи" Олма-ота халқаро кинофестивали 19-25 сентябрь кунлари илк маротаба ташкил қилинди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Ёлқин Тўйчиев режиссёрлигида ишлаб чиқарилган ушбу фильмда Бахтиёр Қосимов, Акбархўжа Расулов, Зулxумор Мўминова каби таниқли актёрлар суратга тушган.

Фестивал танлов дастуридан «Ҳаётда...» фильмидан ташқари «Сукунатнинг 40 куни» (Голландия, Германия, Франция, Ўзбекистон киноижодкорлари ҳамкорлигида), «Осмон остида» (Қирғизистон), «Ўтмишдан мактуб» (Озарбайжон), «Кўчиш» (Қирғизистон), «Қунанбай» (Қозоғистон), «Муаллим» (Тожикистон), «Сағинтайнинг биринчи хотини» (Қозоғистон), «Шлагбаум» (Қозоғистон) фильмлари ҳам ўрин олган.

Қайд этиш жоиз, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ўзбекфильм» киностудияси томонидан суратга олинган «Ҳаётда...» фильми жорий йил иккинчи марта халқаро кинофестиваль иштирокчисига айланди. Бунгача мазкур картина Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларининг «Киношок» фестивалида қатнашган эди.