Хабарингиз бор, 23 сентябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳридаги Марказий масжид янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

1904 йилда фойдаланишга топширилган Москва Марказий масжиди биноси 2015 йилда тўлиқ бузиб ташланиб, ўрнига олти қаватли янги бино барпо этилди. Унинг умумий майдони 18900 квадрат метргача кенгайтирилди. Миноралари баландлиги 72 метр, гумбазининг баландлиги эса 46 метрни ташкил этади.

Мазкур масжид биноси асосан ҳайрия йўли билан бунёд этилган бўлиб, мазкур мақсадлар учун 170 млн долларга яқин маблағ жамланди.

Масжиднинг очилиш маросимида Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос ҳамда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, шунингдек, АҚШ, Франция, Британия элчилари ҳам иштирок этди.

Реконструкция ишлари якунига етганидан сўнг бу ерда бир вақтнинг ўзида 20 минг нафаргача намозхон ўз ибодатини адо этиш имконига эга бўлди.

23 сентябрь куни Марказий масжиднинг очилиши ва 24 сентябрда Қурбон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан Россия пойтахти Москва шаҳрида бир қатор кўчалар ёпилиб, автомобиллар ҳаракатига чекловлар киритилди.

Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ва Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров

Буюк Британия, АҚШ ва Франция элчилари

Телебошловчи Тина Канделаки ва Павел Астахов

Қўшиқчи Надежда Бабкина