Индонезия пойтахти Жакартада иккита поезд тўқнашиши оқибатида камида 40 киши жабрланди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги маълум қилди. 

Агентлик маълумотларига кўра, бир поезд Жуанда станциясида иккинчи поездга келиб урилган.

Жабрланганлар яқин орадаги шифохоналарга етказилган. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.