Интернетда иккита дисплейли LG смартфонининг фотосуратлари пайдо бўлди

Технология 23 Сентябрь 2015 2826

Evleaks тахаллуси билан маълум бўлган Эван Бласс исмли фойдаланувчи ўзининг Twitter-аккаунтида иккита дисплейли LG V10 смартфонининг суратларини жойлаштирди.

Смартфонда иккинчи дисплей асосий экраннинг юқорисида, фронтал камералар ёнида жойлашган. Суратга кўра, бу дисплей Samsung Galaxy Note Edge смартфони ёнига эгилган дисплей каби функцияларни бажаради, яъни унда эслатмалар ва дастурларнинг иконкалари жойлашади. Суратда иккита фронтал камерани ҳам кўриш мумкин, бироқ унинг вазифаси ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Яқинда интернетда смартфоннинг кўрсаткичлари ҳақида маълумот пайдо бўлди. Смартфон 2560х1440 нуқтали 5,7 дюймли дисплей, 6 ядроли Qualcomm Snapdragon 808 процессори, 3 Гб тезкор хотира ва 64 Гб доимий хотира, 16 Мпли асосий ва 5 Мпли фронтал камера билан жиҳозланади. Бундан ташқари, смартфоннинг блокдан чиқариш тугмасида бармоқлар изи сканери жойлаштирилиши мумкин.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 38619 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44139 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6336 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17883 Ўзбекистон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 447 Спорт
Тошкентдан Бекободга электричка қатнайди
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри аҳолиси вакиллари билан учрашди
«Барселона» икки футболчи учун 300 млн евро сарфлаши мумкин
14:35 3066 Спорт
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 1355 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар