Жанубий Корея банки “Асака”га 160 млн доллар кредит беради

Иқтисодиёт 23 Сентябрь 2015 2198

Корея Республикасининг экспорт-импорт банки (Эксимбанк) "Асака" АТБга (акционерлик тижорат банки) 160 млн доллар миқдорида кредит тақдим этади. Бу борадаги келишувнинг имзолангани ҳақидаги ахборот банк президенти Ли Дун Хуннинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашувида келтирилди.

“Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Эксимбанк ўртасидаги инвестицион ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди”, - хабар қилди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Расмий маълумотларга кўра, 1999 йилдан буён Ўзбекистонда ушбу банк маблағлари ҳисобига 935 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилган.

2012 йилдан бугунги кунга қадар ижро этилаётган лойиҳалар қиймати эса 1.2 млрд долларни ташкил қилади. 900 млн долларлик лойиҳалар ишланиш босқичида турибди. Банк Сургил кони негизида газ-кимё комплексининг қурилишига 1 млрд доллар ажратган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46456 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7266 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18565 Ўзбекистон
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1666 Спорт
Кўпроқ янгиликлар