АҚШ футбол лигаси МЛС лигада тўп сурувчи барча футболчиларнинг маошлари ҳақидаги маълумотни чоп этди.

АҚШ чемпионатининг энг катта маош олувчи ўйинчиси бўлиб “Орландо сити” яримҳимоячиси Кака ҳисобланади, у жорий йилда 7,17 млн доллар маош олади.

Бразилиялик футболчидан кейин “Торонто” яримҳимоячиси Себастьян Жовинко бормоқда, унинг маоши йилига 7,1 млн долларни ташкил қилади.

Бу рўйхатдан қолган футболчилар қуйидагича ўрин олганлар:

Стивен Жеррард («Лос-Анжелес Гэлакси», 6,3 млн), Фрэнк Лэмпард («Нью-Йорк Сити», 6 млн), Майкл Брэдли («Торонто», 6 млн), Жовани дос Сантос («Лос-Анжелес Гэлакси, 5,75 млн), Давид Вилья («Нью-Йорк Сити», 5,6 млн), Жози Алтидор («Торонто», 4,75 млн), Робби Кин («Лос-Анжелес Гэлакси», 4,5 млн), Андреа Пирло (2,3 млн) ва Дидье Дрогба (2,2 млн доллар).