Испаниянинг Каталония мухтор вилоятида жойлашган Реус муниципалитети аҳолиси Испания ҳукумати раиси Мариано Рахойни “Мустақиллик” деб ҳайқирганча кутиб олишди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Бош вазир Каталониядаги сайловларда ҳукмрон Халқ партияси номзоди Гарсия Альбиол билан сайр қилиб юрганда уларнинг олдидан бир неча намойишчи чиқиб, йўлларини тўсиб, Каталониянинг мустақиллигини қўллаб-қувватловчи шиорларни ҳайқириб айта бошлашган.

Рахой қўриқлаш хизмати ёрдамида ўз автомобилига қайтган. У йўлда бир нечта селфилар олиб, йўлдаги бир неча кишини қаршилаган.