Россия томонидан Сурия президенти Башар Асаднинг қўллаб-қувватланиши минтақадаги тинчликка хавф солмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри баёнот берди.

“Россия Асадни қўллаб-қувватлаётгани янгилик эмас”, - деди у Вашингтондаги матбуот анжуманида.
Унинг фикрича, бу АҚШнинг минтақадаги кучларига эмас, балки айнан тинчликка таҳдиддир.