АҚШ Германия авиабазаларида атом бомбалари жойлаштириш фикридан қайтмаган тақдирда Россия бунга қарши контрчоралар кўришга мажбур бўлади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Илгарироқ ZDF телеканали АҚШ Германия рейхсвери базаларидан бирида B61-12 ядровий бомбаларидан 20 дона жойлаштириб, улар билан “Торнадо” қирувчиларини жиҳозлашни режалаштираётганини аниқлади.
“Бу Европадаги стратегик мувозанатнинг бузилишига олиб келиши мумкин, бу эса Россиядан ушбу мувозанатни тиклаш мақсадида контрчоралар кўришни талаб қилади.

Шубҳасиз, бундай қадам барқарорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро ишончни оширишга, Европада хавфсизликни таъминлашга қаратилмаган”, - таъкидлади Песков.