KUN.UZ дайжести: 22 сентябрда рўй берган энг асосий хабарлар

Жаҳон 23 Сентябрь 2015 3213

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 22 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ислом Каримов Оқсаройда Жанубий Кореянинг “Экспорт-импорт банки” президентини қабул қилди>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 22 сентябрь куни Оқсаройда Корея Республикаси Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) президенти Ли Дук Хунни қабул қилди.

Ўзбекистон аҳолиси интернетга уланиш бўйича 130-ўринни эгаллади>>

БМТнинг кенг полосали алоқаси бўйича махсус комиссияси бутун дунёда бўйича кенг полосали интернетга уланиш бўйича ҳисобот тайёрлади ва мос рейтинг тузди. Бу рейтингда Ўзбекистон 190 та давлат ичидан 130-ўринни эгаллади.

ОТБ: Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 2015 йилда 7 фоизни ташкил қилади>>

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши башоратларини ўзгартирмаган ҳолда, ушбу кўрсаткични 2015 йилда 7, 2016 йилда 7.2 фоиз ҳажмида қолдирди. Бу ҳақда ташкилотнинг “2015 йилда Осиё бозорининг ривожланиш истиқболлари” номли ҳисоботида айтилди.

Манба: Россия Латакия ҳудудига 28та ҳарбий самолётини жойлаштирди>>

АҚШ ҳукуматидаги манбалардан бирининг айтишича, расмий Вашингтон Сурия ҳудудидаги авиация ҳақида маълумотларга эга.

Алексис Ципрас Греция бош вазири лавозимига қасамёд қилди>>

Қасамёд маросими Афинадаги президент саройида бўлиб ўтди. Қасамёдни мамлакат президенти Прокопис Павлопулос қабул қилди.

Сурия мухолифатига АҚШда тайёрланган жангарилар қўшилди>>

Америкалик инструкторлар томонидан тайёрланган 70 нафар жангчи Туркия ҳудуди орқали Сурияга кирди, деб хабар беради АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги ахборот хизмати.

Норвегия Россиядан ҳимояланиш учун АҚШдан 52та F-35 самолётини сотиб олади>>

Норвегия ҳукумати вакиллари яқин бир неча йил ичида АҚШдан бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларидан 52 дона харид қилинишини тасдиқладилар. Бу ҳақда Reuters агентилиги хабар бермоқда.

Қирғизистон ҳудудида 1 кун ичида 3 марта зилзила қайд этилди>>

21 сентябрь куни Қирғизистон Сейсмология институти 3та зилзилани қайд этди. Улардан бири 21 сентябрга ўтар кечаси Жалолобод вилоятида 4,5 балли куч билан содир бўлган. Зилзила маркази Жалолобод шаҳридан 35 км ғарбдаги нуқтадан 22 км чуқурликда бўлган.

Назарбоев БМТ Бош ассамблеяси сессиясида чиқиш қилади>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош ассамблеясининг Нью-Йоркда ўтадиган 70-сессиясида чиқиш қилади. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўзгарди>>

Фарғона вилояти ички ишлар бошлиғи ўзгарди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, вилоят ИИБ бошлиғи этиб полковник Аловиддин Пулатович Султанов тайинланган.

Skype мессенжери фаолияти қайта тикланди>>

Microsoft компанияси мутахассислари Skype билан юзага келган носозликлар орадан 18 соат ўтиб тўлиқ бартараф этилганини маълум қилишди.

Москва жоме масжидининг очилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси иштирок этади>>

23 сентябрь 2015 йил Россия Федерацияси пойтахтининг “Проспект мира” даҳасида янгидан бунёд этилган “Москва” Жомеъ масжидининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.

Volkswagen 11 млн автомобилга бузуқ дастурий таъминот ўрнатилган бўлиши мумкинлигини айтди>>

Германиянинг Volkswagen автоконцерни ишлаб чиқарган 11 млн автомобилга нуқсонли дастурий таъминот ўрнатилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда компания расмийлари хабар берди.

2015 йилда Европага бориш йўлида 2970 нафар муҳожир ҳалок бўлган>>

21 сентябрь куни ҳолатига кўра, 2015 йил бошидан буён Европага етиб олиш мақсадида йўлга чиққан муҳожирлардан 2870 нафари Ўрта Ер денгизи сувларида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Миграция масалалари бўйича халқаро ташкилот маълумотида айтилди.

Туркияда икки курдпараст вазир истеъфога кетди>>

Туркияда курдпараст Халқ демократик партияси вакиллари бўлган иккита вазир истеъфога чиқди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

«Барселона» футбол клуби Испания чемпионатидаги иштирокини тўхтатиши мумкин>>

Испания Профессионал футбол лигаси президенти Хавьер Тебаснинг қайд қилишича, Каталониянинг «Барселона» клуби Испания чемпионати ўйинларидан чиқиб кетиши мумкин. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар