Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 22 сентябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Жаҳонда 4 млрдга яқин одам интернетга уланмаган>>

4 млрдга яқин одам, яъни сайёрамиз аҳолисининг 57 фоизга яқини интернетга киришга имкони йўқ. Бу ҳақда БМТнинг интернет-технологияларни ривожлантириш бўйича қўмитаси маълум қилди.

Канадалик велосипедчи тезлик рекордини ўрнатди >>

Жамоа сардори Тодд Рейхарт Невададаги 16 анъанавий WHPSC мусобақалари давомида бир қатор тезлик рекордлари ўрнатди.

Қозоғистонда биринчи McDonald's ресторани очилади>>

Қозоғистонда 2016 йилда McDonald's ресторанлари тармоғининг биринчи ресторани очилади. Бу ҳақда Қозоғистон ҳудудида ушбу бренддан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган Food Solutions KZ компанияси маълум қилди.

LG оммавий равишда букилувчан гаджетлар учун дисплейлар ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда>>

Жанубий Корея ОАВлари хабарларига кўра, LG Display компанияси яқин орада букилувчи смартфонлар ва фаблетлар учун дисплейлар ишлаб чиқаришни бошлайди.

Сингапурда 140 минг долларлик атир намойиш қилинди>>

Испаниянинг Cuarzo The Circle атир-упалар ишлаб чиқарувчи уйи World of Diamonds корпорацияси билан бирга чекланган миқдордаги Royale Dream атирларини чиқарди. Атирлар Сингапурда “Формула-1” автопойгасининг Гран-присига бағишланган тадбирда намойиш қилинди, деб хабар бермоқда Luxurylaunches нашри.

Германияда 91 ёшли аёл Освенцимдаги қотилликларда айбланмоқда>>

Германия терговчилари 91 ёшли аёлни Освенцим концлагерида 260 минг кишининг ўлдирилишига алоқадорликда айбламоқда, деб хабар беради The Guardian нашри.

Nike “мазали” кроссовкаларни ишлаб чиқарди>>

Nike спорт буюмлари маркаси ўзининг Air Max 90 City аёллар кроссовкалари жамланмасининг 6 моделини янгилаб, уларни дунёнинг Нью-Йорк, Париж, Токио, Лондон, Шанхай ва Милан сингари шаҳарларидаги ширинлик ва ичимликлар номи билан атади.

ВИДЕО: Улкан ойна Саудия Арабистони фуқароси умрига зомин бўлишига бир бахя қолди>>

Саудия Арабистонидаги кузатув камераси катта ҳажмли ойна баландликдан йўлак бўйлаб секин сайр қилиб кетаётган эркак устига қулашини тасвирга олди, дея хабар бермоқда RT.

Маккада 45 даража иссиқда жума намози ўқилди>>

18 сентябрь куни Маккадаги бутун дунёдан тўпланган зиёратчилари биргаликда жума намозини адо этди.
Оломон қулай жойларни эгаллаш мақсадида эрталабдан майдонда тўплана бошлади. Айримлар бунинг учун ҳатто нонуштадан ҳам воз кечишди.

Apple электромобиллар ишлаб чиқаришни 2019 йилдан йўлга қўяди>>

АҚШнинг Apple компанияси электромобиль ишлаб чиқариш бўйича Titan лойиҳасини ишга тушириш вақтини маълум қилди.

Honda тарихи 2 дақиқали видеороликда акс эттирилди>>

Интернетда Honda компаниясининг ўз тарихига бағишланган видеоролиги пайдо бўлди. Унда компаниянинг асос солинганидан буён бугунга қадар қилган ишлари қисқа шаклда ифода этиб берилган.

iOS 9ни буза олганларга 1 млн таклиф қилинди>>

Zerodium компанияси ўз сайтида iOS 9 операцион системасини бузган киши ёки жамоага 1 млн доллар мукофот берилиши тўғрисида хабар қилди.

Алекс Фергюсон: "МЮ"даги 26 йиллик фаолиятим давомида атиги 4 нафар юқори тоифали футболчи билан ишлаганман>>

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон манкунианликлар бошқаруви даврида қўл остида тўп сурган футболчилардан фақат 4 нафарини дунё даражасидаги футболчи деб тан олишини билдирди.

Россиялик миллиардер буюртма қилдирган дунёдаги энг йирик яхта суратлари эълон қилинди>>

Оммавий ахборот воситаларида “Еврохим” раҳбари Андрей Мельниченко буюртмаси асосида тайёрланган дунёдаги энг йирик елканли “А” (Sailing Yacht A) яхтасининг суратлари эълон қилинди. Кема Германиянинг Киль шаҳридан синов учун сувга туширилди, дея хабар бермоқда РБК.

БААда робот-шифокорлар навбатчилик қиладиган бўлди>>

Бирлашган Араб Амирликларида робот-полициячилар, компьютер парковкачилар ва бошқа кўплаб электрон ёрдамчилар сафига робот-шифокорлар ҳам қўшилди. Улар тиббиёт хизматлари маҳаллий бозорида ҳақиқий инқилоб қилишлари кутилмоқда.

Қозоғистонлик эркак 12 йил қорнида тиббий қисқични кўтариб юргани аниқланди>>

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида 12 йил муқаддам 73 ёшли Бектур Тўқмағамбетовнинг ичида 20 см ли қисқични унутиб қолдирган тиббиёт ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.