АҚШ Россиянинг Сурия юзасидан позициясини яхшироқ қабул қила бошлади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди.

“Ўйлашимча, америкаликлар биз бир неча йиллардан буён ўз ишимизда қўллаб келаётган аргументларни қабул қила бошлади”, - деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.

“Мен Жон Керри билан гаплашдим, улар ҳамкорлик нияти ва имкониятлари борлигини маълум қилди. Икки мудофаа вазири – Шойгу ва Картернинг суҳбатидан сўнг икки томонлама ижобий баҳолар берилди. Шу боис, менинг ўйлашимча, улар вазиятни объектив қабул қилмоқда”, - қўшимча қилди Лавров.