"Барселона" жамоаси бош мураббийи каталонияликларнинг Испания чемпионатидаги иштирокини тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабатини билдирди.

Бироз олдинроқ, Каталония референдумлар натижасида мустақилликка эришиб, Испания қироллигидан алоҳида мустақил давлат сифатида ажралиб чиқса, бу ҳудуддаги "Барселона" ва "Эспаньол" каби жамоалар Ла Лига мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши ҳақида хабар берилганди.

"Мен ҳозир "Барселона"ни исталган лигада тасаввур қила оламан", деб жавоб берган Луис Энрике журналистнинг шу ҳақдаги саволига.