Малайзияда 8 киши 2015 йил 17 август куни содир этилиб, 20 кишининг умрига зомин бўлган қўпорувчилик ҳаракатига алоқадорликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда New Straits Times нашри хабар қилди.

Бироқ мамлакат полицияси раҳбари ўринбосари Нур Рашид Иброҳимнинг ойдинлик киритишича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари портлашни ташкил этишда тўғридан-тўғри алоқадорликда айбланиб қўлга олинганларнинг уч нафарини озод қилган.

“Улар (икки малайзиялик ва бир Покистон фуқароси) тергов органларига сўроқ бермоқда, бироқ бу уларнинг мазкур жиноятни содир этганини англатмайди, чунки уларнинг айбини исботловчи далиллар йўқ”, - деди полиция вакили.

“Биз қўлга олинганларни сўров қилиш ва Таиланддаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликни давом эттирамиз”, - дея қайд этди Нур Рашид Иброҳим.

Таиланд полицияси томонидан олиб борилган терговларда 5 нафар – бир Таиланд фуқароси, шунингдек, Ҳиндистон, ХХР ва Туркия фуқаролари қўлга олингани хабар қилинган эди.