Марказий Осиё давлатлари суриялик қочқинларни қабул қила оладими? Экспертлар жавоб берди

Жаҳон 23 Сентябрь 2015 14266

Душанба куни Британия парламентида чиқиш қилган лорд Десаи сурияликларнинг катта қисмини Марказий Осиё мамлакатларига кўчириш мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, БМТ билан ҳамкорликда қочқинларни Яқин Шарқдан Марказий Осиёга кўчириш мумкин.

“Марказий Осиёда аҳолиси кам мамлакатлар бор: Туркманистон, Тожикистон, Мўғулистон ва бошқалар. Бу ерда аҳоли зичлиги Европадагидан юз баробар пастдир. Мен БМТ ушбу давлатлар билан ҳамкорликда муҳожирлар ва қочкинларнинг катта қисмини ушбу мамлакатларга кўчириш режасини ишлаб чиқишини истардим”, - деди у.
Бу масалада экспертларнинг фикрини аниқлаш учун Sputnik агентлиги россиялик сиёсий таҳлилчи Андрей Захватовга мурожаат қилди.

Экспертнинг фикрича, лорд таклифига жиддий ёндашиш тўғри бўлмайди.
“Биринчидан, постсовет Марказий Осиё давлатларида, Тожикистон мисолида, аҳоли ўсиши йилига 2 фоизни ташкил қилади. Бу дегани, 8.3 млн аҳолиси бор Тожикистонда меҳнат бозорига ҳар йили 170 мингдан кам бўлмаган вояга етган одам чиқади. Уларнинг барчасига таълим ва иш бериш лозим”, - деди у.
Аммо иш ўрни етарли эмас. Шу боис миллионлаб одамлар ҳар йили Россияга йўл олади.
Бундан ташқари, минтақа мамлакатларининг аксарияти паст даромад кўрсаткичига эга бўлиб, бунақа катта миқдорда қочқинларни қабул қила олмайди.

Бу фикрларга тожикистонлик молиячи Садриддин Амиров ҳам қўшилди. Тожикистонда АҚШ ва Европадаги молиявий имкониятлар мавжуд эмас.
Бошқа омиллар қаторида эса қочқинларнинг ўзлари фаровон ва бой Европада яшаш ниятини билдираётганидир. Тожикистонлик мутахассис Азиз Назаровнинг таъкидлашича, қочқинлар Марказий Осиёга кўчиб ўтишни исташмайди.
Бундан ташқари, унинг фикрича, Яқин Шарқнинг Саудия, БАА, Қатар сингари бой давлатлари қочқинларни қабул қилиши тўғрироқ бўлар эди.

“Менинг фикримча, бу давлатлар сурияликларга Тожикистон ва Ўзбекистонга нисбатан маданий ва диний жиҳатдан яқинроқдир”, - деди у.
Шу билан бирга, Қозоғистон керагича қочқинларни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Биржан Нуримбетов баёнот берди. У мамлакатда 2011 йилда “Қочқинлар тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганини, БМТнинг қочқинлар бўйича ваколатхонаси ишлаб турганини эслатиб ўтди.

Элдор Асанов тайёрлади

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56303 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5586 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113232 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11041 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21226 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 2705 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 703 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 753 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2435 Жамият
Кўпроқ янгиликлар