Аввал хабар қилганимиздек, 23 сентябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳридаги Марказий масжид янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

1904 йилда фойдаланишга топширилган Москва Марказий масжиди биноси 2015 йилда тўлиқ бузиб ташланиб, ўрнига олти қаватли янги бино барпо этилди. Унинг умумий майдони 18900 квадрат метргача кенгайтирилди.

Бунга қадар эса унинг майдони 964 квадрат метрни ташкил этар эди. Миноралари баландлиги 72 метр, гумбазининг баландлиги эса 46 метрни ташкил этади.

Реконструкция ишлари якунига етганидан сўнг бу ерда бир вақтнинг ўзида 10 минг нафаргача намозхон ўз ибодатини адо этиши мумкин.
Қуйида мазкур масжид тасвирланган фотосуратлар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.