Нигериядаги теракт қурбонлари сони 117 нафарни ташкил этмоқда

Жаҳон 23 Сентябрь 2015 1388

Нигерияда 21 сентябрь куни рўй берган теракт қурбонлари сони 117 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар тарқатган.

Бундан олдин ушбу теракт натижасида камида 50 киши қурбон бўлгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, душанбага ўтар кечаси Нигериянинг шимоли-шарқидаги Борно штати маъмурий маркази ҳисобланган Майдугури атрофидаги икки шаҳарча – Аджилари ва Бинтуда портлашлар содир бўлган.

Баъзи манбаларда бу ҳудудларда 3 марта, баъзиларида 4 марта кучли портлашлар содир бўлгани айтилган.

Маълум қилинишича, Майдагуридаги шифохонага олиб келинганлардан 72 кишининг ўлими қайд этилган. Портлашлар юз берган ҳудудларда эса 45 киши ҳалок бўлган.

Маълумот учун, Майдугури Нигерияда ҳалифалик тузиш ҳаракатидаги жангарилар гуруҳларининг таянч маркази ҳисобланади. “Боко Ҳарам” террористик гуруҳи ҳам мамлакат шимоли-шарқида фаол ҳаракат олиб боради.

Кўпроқ янгиликлар