Истеъфодаги генерал Жон Аллен ИШИД га қарши кураш бўйича коалиция тузиш координатори лавозимини тарк этади. Бу ҳақда ҳукуматдаги ўз манбасига асосланиб, Bloomberg хабар берган.

Аниқлик киритилишича, Аллен бу лавозимда 1 йил олдин иш бошлаганди.

Унинг истеъфоси ҳақидаги хабарларни Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест тасдиқламаган ҳам, инкор этмаган ҳам.

Хабарларда айтилишича, Аллен ИШИДга қарши кураш бўйича АҚШ маъмурияти билан келишмай қолгани туфайли истеъфога чиқмоқда.