ОАВ: Мактаб формаси билим олишга ҳам таъсир қилади

Жамият 23 Сентябрь 2015 4165

Мактаб ўқувчиларининг бир хил кийимда таълим олиши уларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларига ҳам таъсир ўтказади. Бу ҳақда “Оила даврасида” газетасида чоп этилган мақолада айтилди.

Муаллиф мактаб формасининг бир хил намунада бўлишига қарши, фарзандига ўзи хоҳлаган кийимни олиб беришга ҳаракат қиладиган айрим ота-оналарнинг эътирозлари масаласига тўхталган. Мақолада Халқ таълим вазирлиги ҳамда соҳа мутахассисларининг фикри акс этган.

Айтилишича, бир хил кийим ўқувчиларни ҳар жиҳатдан тенглаштиради, эътиборни тўлиқ таълим-тарбияга қаратади. Бола ҳам ўз навбатида мактабга билим олиш учун боришини тушуниб етади. Қолаверса, бу таълим муассасаларидаги ижодий муҳитни янада яхшилаши иддао этилди.

Муаллифнинг фикрича, дресс-коднинг жорий қилиниши болалар ўртасида келиб чиқадиган “ижтимоий тенгсизликнинг олдини олиши” баробарида, мактаб ички тартиб-интизомини сақлашга хизмат қилади.

Хилма-хил кийим эса, муаллифнинг айтишича, ўқувчилар “психологиясига салбий таъсир ўтказиши аниқ”. Чунки қимматроқ кийиниб келган ўқувчи синфнинг “лидери” сифатида кўрилиши мумкин.

Мақолада бу борадаги жаҳон тажрибаси ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмади. Жумладан, нега аксарият ривожланган мамлакатларда мактаблар учун ягона униформа жорий этилмаганлиги ҳақида савол очиқ қолдирилди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар