АҚШ Россиянинг Суриядаги хатти-ҳаракатлари мобайнида ИШИД гуруҳини йўқ қилишга муҳим ҳисса қўша олишидан амин бўлиши лозим. Бундан у ўзининг мамлакатдаги ҳарбий кучларини кўпайтириб олиш учун фойдаланмаслиги лозим. Бу ҳақда Оқ Уй расмий вакили Жошуа Эрнест баёнот берди.

“Сурия тўрт йил мобайнида Россия таъсир остидаги мамлакат бўлиб қолди. Шу боис Россия узоқ вақтдан буён у ерда ўз ҳарбийларига эга. Биз Россия халқаро коалиция билан биргаликда ИШИДга қарши курашга ўз ҳиссасини қўша олишидан амин бўлмоғимиз керак”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Эрнестнинг айтишича, Россия бу имкониятдан Сурияга қўшимча кучлар ташлашда фойдаланиши мумкин.