Ўзбекистонда давлат секторига ахборот-коммуникацион технологияларнинг жорий қилиниши янгича баҳоланади

Ўзбекистон 23 Сентябрь 2015 1028

Ўзбекистонда давлат секторига ахборот-коммуникацион технологияларнинг жорий қилинишини баҳолашнинг янги методикаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий қилиш марказига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар қилмоқда.

Бугунги кунда давлат органлари фаолиятига ахборот-коммуникацион технологияларнинг жорий қилиниши тегишли параметрларга кўра баҳоланади, булар сирасига сайтнинг, ахборот тизимининг, электрон ҳужжат айланмасининг мавжудлиги, интерфаол хизматлар ва маълумотлар хавфсизлиги даражаси киради.

“Электрон ҳукуматнинг юқори даражадаги ривожланишига эришган Сингапур, Австралия, Жанубий Корея сингари давлатларнинг тажрибасини инобатга олган ҳолда амалдаги тизимни такомиллаштириш вақти келди”, - деди агентликнинг манбаси.
Айтилишича, лойиҳа ахборот ва коммуникацион технологиялар вазирлигида кўриб чиқилмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар