Ўзбекистонда хорижлик фирибгар сохта Zepter идиш-товоқларини ўз услубида сотишда давом этмоқда

Жамият 23 Сентябрь 2015 4372

Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети ўқитувчиси Шерзод Қудратхўжаев фейсбукдаги саҳифасида хорижлик фирибгарга дуч келгани ҳақида хабар қолдирди.

Унинг маълум қилишича, ўзи яшаётган маҳаллага кириш жойида турганида, ёнига BMW автомобили келиб тўхтаган ва ундан ўрта ёшлардаги, тўладан келган, соқоллари бир оз ўсган ёш йигит тушиб келади. У илиқ кўришиб, автомобиль юкхонасини очади ва маҳсулотлар тасвири туширилган қоғоз қутидаги идишларни сотиб олишга ундайди.

“Шунда мен аввал улар ўқиганларим: гўёки у болгариялик молдован бўлиб, Қозоғистон орқали ўтиб кетаётгани, кеча аварияга учраб, маниша ён томонини уриб олгани, таъмирлаш учун пул зарурлиги, шунинг учун Олма-Отадаги кўргазмадан 600 долларга сотиб олган Zepter жамланмасини қанча берса ўшанчага сотиши мумкинлини эшита бошладим”, - дея ёзади Ш.Қудратхўжаев.

Унинг давом этишича, ўша пайтда ўзини гипноз таъсирига тушаётгани, фирибгарга қанчадир миқдорда пул таклиф этиш истаги пайдо бўлаётганини сеза бошлаган.

“Бироқ мен бирданига ўзимга келаман ва ичимда журналистик нотиқлик уйғонади. Энди мен савол беришни бошлайман: ...унинг исми, рус тилини қаердан билиши, мободо лўли эмасми, Тошкент орқали ўтиб кетаётган одам қандай қилиб адашмасдан тўғри бизнинг маҳаллага келиб қолгани, унинг маҳсулоти ҳақиқийлигига кафолат борлиги...”

Бундай саволлар қаршисида жим бўлган фирибгарга уларни ярим шаҳар танишини айтиб, “жанрни ўзгартиришни” тавсия қилинади. Бу гапларни эшитган фирибгар юкхонани ёпиб, дарҳол жўнаб қолади.

“Шундан сўнг мендан унинг гипноз афсуни кетди, бирданига бошим оғришни бошлади... Яхшиликни исташ ва сўраш лозимлиги ва иккинчидан: бу каби фирибгарлардан эҳтиёт бўлиш ҳақида ўзимга хулоса чиқардим”, - дея давом этиб, барчани фирибгарлар муттаҳамлиги домига илинадиган даражада содда бўлмасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, фойдаланувчилар томонидан тез-тез ижтимоий тармоқларда ўзларини гўёки қийин вазиятга тушиб қолган чет элликлардек кўрсатиб, алдов йўли билан одамларга сохта маҳсулотларни ўтказиб юрганлар ҳақида хабарлар, уларнинг фотосуратлари ва фирибгарлик томошалари ҳақида маълумотлар эълон қилинишда давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар