Ўзбекистонда самолётлар конструкциясининг композицион материаллардан тайёрланган йирик элементларини таъмирлаш маркази яратилади. Бу марказ хирожий авиакомпанияларни ўзига жалб қилади.

Uzbekistan Airways Technics авиакорхонаси октябрь ойида Россиянинг VIM-avia авиакомпаниясининг иккита самолётига техник хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда.

Бу бундай биринчи ҳамкорлик эмас. Жорий йилда Uzbekistan Airways Technics авиакорхонаси VIM-avia авиакомпаниясининг учта Boeing-757-200 самолётига C-check кўринишида техник хизмат кўрсатган эди.

“Биз буюртмалар портфелини Россия ва Қозоғистон авиакомпаниялари ҳисобига кенгайтириш бўйича босқичма-босқич иш олиб бормоқдамиз. Йил бошида, мисол учун, доимий буюртмачимиз, Қозоғистоннинг SCAT авиаташувчисининг иккита трапини тўлиқ таъмирлашдан чиқардик”, деб айтмоқда Uzbekistan Airways Technics авиакорхонаси вакили.

Вакилнинг айтишича, бу йўналишдаги асосий муаммо икки омилдан – Россия томонидан рақобатнинг кучайиши, бу ерда Boeing ва Airbus самолётларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий марказлар яратилган, ва Ўзбекистонга самолётларнинг етказилиши билан боғлиқ харажатлардан иборат бўлмоқда.

“Кўпгина компаниялар бизнинг хизматлардан фойдаланишга тайёрлар, бироқ уларда Ўзбекистонга рейсларнинг йўқлиги халақит бермоқда. Чунки улар Тошкентга ва ортга самолётларни бўш ҳолда олиб келишлари керак бўлади, бу эса катта харажатдир”, демоқда манба.

Авиакорхона вакилининг фикрича, яқин орада вазият ўзгариши мумкин ва бу самолётнинг композицион материаллардан тайёрланган йирик элементларини таъмирлаш марказининг ишга туширилиши билан боғлиқ бўлади.

Вакилнинг айтишича, бу марказ минтақада 5 минг километрлик радиусда шундай ягона объект бўлади ва унинг хизматларига талабнинг ошишини кутиш мумкин.

Бугунги кунда Uzbekistan Airways Technics компанияси Boeing 757/767, Airbus 300/310/318/319/320/321, Ил-114-100 ва Ил-76ТД самолётларига линияли ва базавий техник хизмат кўрсатишнинг барча кўринишларини амалга оширади.