Ўзбекистонлик ҳожилар Мино водийсида ибодат қилдилар

Ўзбекистон 23 Сентябрь 2015 4249

Ҳаж исломнинг бешинчи рукни бўлиб, ошиқона ибодат, яъни муҳаббат билан адо этиладиган амалдир. Ҳаж – бу шундай улуғ ибодатки, унинг сиру асрорларини, ҳикмату донишларини қалби пок ва имони бутун одамлар жуда яхши ҳис қилишади.

Мана шундай фазилатларни чин қалбдан ҳис қилган Макка шаҳридаги зиёратчиларимиз шу йил 22 сентябрь, ҳижрий ҳисоб бўйича зулҳижжа ойининг саккизинчи, халқимиздаги “ёлғон арафа” куни Мино водийсида чин ихлос билан ибодат қилмоқдалар.

Имом Табаронийнинг “ал-Муъжамул-Кабир” номли китобида келтирилган қуйидаги ҳадисда: “Қайси бир шахс Маккаи мукаррамадан Арафотгача улов устида бориб ҳаж қилса, миниб турган уловининг ҳар бир қадами учун унга етмиштадан ҳасанот ёзилади”, дейилган.

Мино водийсига зиёратчиларимиз гуруҳ раҳбарлари бошчилигида талбия айтиш билан чиқишади. Талбия халқимиз орасида “Лаббайка айтиш” номи билан машҳур. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси ширифда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ҳажнинг қайси бири фазилат жиҳатидан ортиқ, деб сўралганда: “Баланд овозда кўп талбия айтиш ва қон оқизиш”, деб жавоб берганлар. (Имом Термизий).

Шунингдек, бошқа бир ҳадиси шарифда: “Қайси бир мусулмон талбия айтса, албатта, унинг чап ва ўнгидаги тошлар, дарахтлар ва кесаклар ҳам талбия айтади”, деб марҳамат қилинган. (Имом Термизий).

Ҳаж қилувчилар Минога етгач, “Аллоҳим, бу Минодир. Бас, дўстларинг ва аҳли тоатингга ато этган эҳсонларингдан менга ҳам инъом айла!-”, дейди ва Минодаги чодирларга жойлашиб, зикру тасбеҳ ва дуолар билан машғул бўладилар. Қачонки, Арафа кунининг тонги отгач, яъни шу йил 23 сентябрь куни ҳожилар бомдод намозини ўқийдилар ва Арафот сари ошиқадилар.

Жалолиддин Ҳамроқулов,

Макка шаҳри, Мино водийси


Манба: muslim.uz

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар