Ўзбекистонлик ҳожилар Президент Ислом Каримовни Қурбон ҳайити айёми билан табриклашди

Ўзбекистон 23 Сентябрь 2015 4388

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Бугунгидек осойишта ва фаровон кунларда Сизни ва Сиз орқали Ўзбекистон халқини қутлуғ айём – Қурбон ҳайити муносабати билан муборак заминда ҳаж ибодатини адо этаётган юртдошларимиз номидан самимий муборакбод этамиз.

Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсинки, она Ватанимиз мустақиллиги биз учун аввало ўзлигимизни англаш, инсоний қадримизни, урф-одат ва қадриятларимизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимиз, азиз-авлиё ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини, ғурур ва ифтихоримизни тиклаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятларни очиб берди.

Халқимиз бундай улкан натижаларни, салмоғи ва аҳамияти ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган ютуқларни ҳар жиҳатдан пухта ўйланган, узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси деб билади ва юксак қадрлайди.

Дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни кўриб, кузатиб шуни тўлиқ ишонч билан айтамизки, биз учун, мўмин-мусулмонлар учун тинчлик ва омонлик энг олий неъмат, мусаффо динимиз тарғиб қилган улуғ қадриятдир. Ўзбек халқининг бизга тинчлик керак, омонлик керак, деган мана шу мухтасар даъвати бугун миллати ва эътиқодидан қатъи назар фаровонликка интилган бутун дунё аҳлининг хоҳиш-истагини ўзида яққол ифодаламоқда.

Биз, ўзбекистонлик ҳожилар Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара сингари муқаддас манзилларда бўлиб, юртимиз тинч, халқимиз фаровон, мустақиллигимиз абадий бўлишини Яратгандан илтижо қилиб сўрамоқдамиз.

Президент Жаноби Олийлари, Аллоҳ таолодан Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат тилаб, халқимиз ва азиз диёримизни ҳамиша Ўз паноҳида асрашини сўраб дуолар қилиб қоламиз.

Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу.

Ўзбекистон ҳожилари номидан
муфтий Усмонхон АЛИМОВ

Макка шаҳри, Арафот водийси
2015 йил 23сентябрь.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар