23 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Москвадаги Марказий масжиднинг очилиш маросимида қатнашди.

РИА Новости хабарида айтилишича, ушбу маросимга Россия Муфтийлик кенгаши вакили Равиль Гайнутдин, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос ҳамда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған каби юқори мартабали меҳмонлар ҳам келишди. Шунингдек, ушбу маросимда элчилар ва диний арбоблар иштирок этди.

Масжиднинг очилиш маросимида Татаристон президенти Рустам Минниханов, Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуров, Чеченистон презизенти Рамзан Қодиров ва Доғистон президенти Рамазан Абдулатипов ҳам ҳозир бўлган.

Қайд этилишича, қайта таъмирлашдан кейин ушбу масжиднинг майдони 20 марта кенгайган.