Қозоғистон раҳбарияти Россия молларига қарши эмбарго жорий қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Эмбарго рўйхатига қуйидагилар киритилиши мумкин: автомобиллар, шиша маҳсулотлари, аккумуляторлар, парранда гўшти, тухум, ун, макарон, шарбат ва ичимликлар, шифер, сим ва кабеллар, ёғлар, патока, қандолат маҳсулотлари ва бошқалар.

Бундан ташқари, бир қатор маҳаллий корхоналар Россия товарларини импорт қилишга квота жорий қилишни сўрамоқда. Жумладан, “Азия Авто” ва Қозоғистон автомобиль бизнеси уюшмаси мамлакат транспорт вазирлигини Россия автомобилларини импорт қилиш ва дилерлик тармоғи орқали сотишнинг экслюзив ҳуқуқини уларга беришга кўндирмоқчи.

Шунга ўхшаб, тегишли соҳа корхоналари ўз манфаатларини ҳимоя қилмоқда, бунда асосий сабаб қилиб маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш кўрсатилмоқда.