Раддия: Temiryo’l Sug’urta товон пулини тўлашни пайсалга солмаган

Жамият 23 Сентябрь 2015 1903

Илгарироқ ўқувчиларимизга “Бозор ва истеъмолчи” газетасида келтирилган маълумотга таянган ҳолда Temiryo`l Sug`urta МЧЖ фуқаро Шерматов Охунжонга 18 млн сўм миқдоридаги суғурта товонини тўлашдан бош тортгани, фуқаро томонидан тегишли жойларга мурожаат қилинганидан сўнг суғурта товони ундириб берилгани ҳақида маълумот берилган эди.

Temiryo`l Sug’urta МЧЖ томонидан таҳририятимизга йўлланган мактубда бу маълумотларнинг ноаниқлиги, О. Шерматовнинг аризаси белгиланган тартиб ва муддатда кўриб чиқилиб, суғурта товони вақтида тўлаб берилгани таъкидланган. Шунингдек, таъкидланишича, МЧЖ вакиллари газета таҳририятига мурожаат қилиб, ушбу ахборотни асослаб беришни талаб қилганида, қониқарли жавоб берилмаган.

Шуларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, хатда таъкидланганидек, “аҳолининг ривожланаётган Ўзбекистон суғурта бозорига ишончининг пасайишига” сабаб бўлиши мумкин бўлган бу маълумотнинг ноаниқ ва нотўғрилиги Temiryo`l Sug`urta МЧЖ томонидан эътироф этилганини таъкидлаймиз.

Ушбу мактубни раддияга илова қиламиз.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар