Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти “Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Альваро Моратани Испания пойтахтига қайтармоқчи.

La Sexta нашрининг маълумотига кўра, Мадрид клуби 22 ёшли испаниялик футболчини 35 миллион еврога жамоага қайтариш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” бир йил олдин Моратани “Реал”дан 20 миллион еврога сотиб олганди.

Мората эса Туринда ўзини жуда яхши томонлама кўрсатмоқда ва янги мавсумда ЕЧЛ доирасида "Манчестер Сити" дарвозасига ўта муҳим голни урди.