Россия Федерал миграция хизмати 16 минг қирғизистонликни қора рўйхатдан чиқарди. Бу ҳақда Қирғизистон меҳнат, миграция ва ёшлар вазирлиги хабар қилди.

Айтилишича, бу одамлар 3 йилга мамлакат ҳудудига киришга тақиқ олган эдилар. Қора рўйхатдан чиқишнинг яна бир шарти тақиқ мухлатининг камида 6 ойи ўтиб бўлганидир. Қора рўйхатда Қирғизистоннинг жами 49 минг фуқароси бор эди.