Сан-Марино Футбол Федерацияси ҳам “Бавария” жамоасининг польшалик 27 ёшли ҳужумчиси Роберт Левандовскининг Германия Бундеслигасининг 6-тури доирасида “Вольфсбург”га қарши учрашувдаги урган “пента-трик”ига ўз муносабатини билдирди.

“Левандовски 9 дақиқа ичида терма жамоамиз тарихда урган барча голлардан кўп голни нишонлади”, – дея ҳазиломуз твит ёзилади Сан-Марино Футбол Федерациясининг твиттерида.