Шакира БМТ саммитининг очилишида Жон Ленноннинг хитини ижро этади

Жамият 23 Сентябрь 2015 2307

Колумбиялик хонанда Шакира 25 сентябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ глобал тараққиёт саммитининг очилишида Жон Ленноннинг Imagine (Тасаввур қил) қўшиғини ижро этади. Матбуот анжумани чоғида қўшиқча журналистларнинг илтимосига йўқ дея олмай, қўшиқнинг нақоратини ҳиргойи қилиб берди, ҳамда унинг суриялик қочқинлар ва бутун дунё болаларига бағишланишини таъкидлади.

Хонанданинг чиқиши Рим папасининг нутқидан сўнг амалга оширилади.
Шакиранинг фикрича, болаларга ҳеч нарса таълимчалик улкан имкониятлар бермайди.
“Ҳаётида омадга эришиш учун дунёдаги ҳар бир бола таълим олиш имкониятига эга бўлиши лозим”, - таъкидлади у.

Кўпроқ янгиликлар