"Формула-1" пойгаларида 7 марта чемпион бўлган пойгачи Михаэл Шумахернинг вазни айни пайтда 45 килограммни ташкил қилади.

Айни вақтда Шумахер ўзининг Швейцариядаги уйида тикланиш курсларини ўтамоқда.

У 2013 йилнинг декабрида Альпдаги чанғи курорти ҳудудида йиқилиб, бошини жароҳатланганидан кейин ҳали бутунлай соғаймаган.

Шумахер ҳозирда гапира олмайди ва мустақил равишда юра олмайди.