“Бока Хуниорс” ҳужумчиси Карлос Тевес “Архентинос Хуниорс”нинг 21 ёшли футболчиси Эсекиэль Амдан унинг оёғини синдириб қўйгани учун шахсан узр сўради ва унинг ҳолидан хабар олиш учун у ётган шифохонага ташриф буюрди.

Нохуш воқеа “Бока Хуниорс” ва “Архентинос Хуниорс” ўртасидаги учрашувда содир бўлган эди. Ўйин давомида Тевес тўпга муваффақиятсиз ўйнаб, рақибининг оёғини тасодифан синдириб қўйган.

23 сентябрда ёш футболчи жарроҳлик операциясини ўтказади.

“Мени кўргани келган Карлитосга раҳмат”, деб ёзди Эсекиэль инстаграмда.