2015 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг истиқболли йўналишлари, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг таклифлари кўриб чиқилди.