Тошкентда ICTWEEK Uzbekistan 2015 Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги муваффақиятли якунланди

Ўзбекистон 23 Сентябрь 2015 2081

18 сентябрь куни City Palace Hotel меҳмонхонасида мазкур кузнинг энг кенг миқиёсли тадбири - ICTWEEK Uzbekistan 2015 Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ёпилишининг расмий маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида АКТ ҳафталигининг ҳомий ва ҳамкорлари, ҳафта мобайнида ўтган конкурслар ғолиблари, тадбирларнинг алоҳида эътиборга молик қатнашчилари қимматбаҳо совринлар билан тақдирланишди.

Ушбу йилда АКТ ҳафталиги доирасида ягона форматга бирлаштирилган бир қатор махсуслаштирилган тадбирлар ўтказилди.

ICTFORUM 2015 Ахборот-коммуникация технологиялари форуми 16 ва 17 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтди. IT-соҳа профессионал ва экспертларининг эътиборини жалб қилган мазкур тадбир, АКТ ҳафталигининг энг муҳимларидан бўлди. Форум блоклар кўринишдаги конференциялар, секция йиғилишлари, мастер-класслар ва панель шаклидаги баҳс-мунозаралар форматида ўтди.

Форум дастури ихтисослаштирилган тадбирларни, жумладан, e-Government Uzbekistan, Best Soft Uzbekistan ва Startup Conference, “АКТ ва Туризм” конференцияларини, “Телекоммуникациялар ва инфратузилма”, “Интернет ва ахборот ресурслари”, “Ахборот хавфсизлиги” ва “Банкларда инновацион кун” секция йиғилишларини ўз ичига олди. Форумда 8та мавзу йўналишлари бўйича 100дан ортиқ маърузачи қатнашди. Икки кун ичида тадбирга 1000га яқин киши ташриф буюрди.

18 сентябрда бўлиб ўтган ICTSUMMIT 2015 Ахорот-коммуникация технологиялари Саммити АКТ ҳафталигининг энг йирик тадбирларидан бўлди. Тадбир бу йил Россия, Буюк Британия, Корея Республикаси, Бельгия, Қозоғистон, Исроил, Хитой, Швейцария ва бошқа давлатлардан 400га яқин тадбиркорларни, корхона раҳбар ва мутахассисларини жамлади. Саммит фаолиятига ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият юритувчи давлат бошқаруви органлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, йирик миллий ва хорижий IT-компанияларнинг вакиллари, ҳамда халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ, Электралоқа бўйича Халқаро Бирлашма ва Белгиланган номлар ва манзиллар бўйича Интернет-корпорацияси (ICANN) экспертлари жалб этилди.

Маърузаларнинг умумий мавзулари АКТ бошқаруви сиёсатидаги тенденциялар ва асосий ўзгаришлар, АКТни ривожлантириш бўйича миллий дастурларни амалга оширишдаги ютуқ ва муаммолар, АКТни иқтисодиётнинг муҳим соҳа ва тармоқларига тадбиқ этиш амалиёти ва бошқа энг долзарб масалаларни қамраб олди.

ICTSUMMIT 2015 Саммитида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича маърузалар тақдим этилди: “Электрон ҳукуматни ривожлантириш”, “Иқтисодиёт тармоқларида АКТни тадқиқ этиш”, “Интернет бошқаруви” ва бошқалар.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг миллий соҳасидаги асосий ютуқларни намойиш қилишни мақсад қилиб олган ICTEXPO 2015 Ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси (15-17 сентябрь кунлари) ҳафталикнинг энг ёрқин тадбирларидан бўлди. Ушбу йил тадбир Тошкентда – “Ўзэкспомарказ” Миллий Кўргазма Комлексида ва Самарқанд шаҳрида – Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Самарқанддаги филиали биносида бўлиб ўтди.

Тошкентдаги тадбир, 1800 кв.м.дан зиёд майдон ҳудудида жойлашган 150га яқин экспонент-компанияларни жалб қилди. Уч кун ичида кўргазмага 20 мингга яқин киши ташриф буюрди. Тошкентдаги кўргазмада бир қатор корхоналар номинацияларда совринлар билан мукофотландилар.

“Стенднинг энг яхши дизайни” соврини «LG CNS UZBEKISTAN» МЧЖ қўшма корхонасига тақдим этилди. “Энг инновацион стенд” соврини билан “AVTOTEST REPORT” МЧЖ компанияси тақдирланди. «EastTelecom» МЧЖ “Стенднинг энг яхши техник таъминоти” муковофотини қўлга киритди. “Стенднинг энг яхши ахборот таъминоти” соврини билан «Polymedia» Ёпиқ Акциадорлик Жамияти тақдирланди. “Энг кўп келиб кўрилган стенд” деб UZMOBILE (“Ўзбектелеком” АК филиали) стенди топилди. “Ёшларнинг танлови” деб, «UNITEL» МЧЖ компаниясининг стенди қайд этилди. “Энг яхши реклама кампанияси” совринини «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ хорижий корхонаси қўлга киритди. “Стенд олди ходимларининг энг яхши фаолияти” мукофоти «Mediabay Asia» МЧЖга тақдим этилди. UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш Марказининг стенди “Ташриф буюрувчиларнинг энг кўп майллик билдирилган стенд” соврини билан тақдирланди. “Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида ахборот технологияларини ривожлантиришга ҳиссаси учун” мукофоти «SSP –Maroqand» унитар корхонасига берилди.

Самарқанддаги ICTEXPO 2015 кўргазмасининг энг фаол қатнашчилари ҳам муносиб тақдирландилар. “Стенднинг энг яхши техник таъминоти” соврини “Ўзбектелеком” акциядорлик корхонасининг Самарқанддаги филиали қўлга киритди. ТАТУнинг Самарқанддаги филиали “Стенднинг энг яхши ахборот таъминоти” мукофоти билан тақдирланди. “Энг кўп келиб кўрилган стенд” деб, «Coscom» МЖЧ хорижий корхонасининг вилоятдаги филиали бўлмиш «UCELL-Samarqand» компанияси стенди қайд этилди. “Стенднинг энг яхши дизайни” мукофотини «VERBATIM» компанияси қўлга киритди. Самарқанд ахборот технологиялари профессионал колледжининг стенди “Стенд олди ходимларининг энг яхши фаолияти” соврини билан мукофотланди. “ICTEXPO 2015 вилоят кўргазмасининг энг фаол иштирокчиси” мукофотини «EastTelecom» қўшма корхонаси қўлга киритди.

Тошкентдаги ICTEXPO 2015 иштирокчилари жаҳон ва миллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари тақдим этилган - Gadget Fair гаджетлар ярмаркасига ташриф буюриш имкониятига эга бўлдилар. 360 кв.м.га яқин кўргазма майдонида нафақат ўрганилиши ва балки ҳарид қилиниши мумкин бўлган, етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг смартфон, ноутбук ва планшетлари намойиш қилинди. Gadget Fairда тақдим этилган маҳсулотлар қаторида, ICTWEEK Uzbekistan 2015нинг бош ҳомийси Huawei компанияси маҳсулотларининг намуналари ҳам ўрин топган.

Кўргазма давомида киберфутбол бўйича Uzbekistan Cyber Games FIFA 2015 турнири бўлиб ўтди. 1-12 сентябрь кунлари Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Олмалиқ ўйингоҳларида ўтказилган дастлабки танлов мусобақаларида 200дан ортиқ ўйинчи иштирок этди.

32та финалист қатнашган мусобақалар якунлари бўйича ўринлар қуйидагича тақсимланди:

I ўрин (катта кубок, диплом, Artel Vision планшети) – Ўктам Ибрагимов.

II ўрин (ўрта кубок, диплом, Artel P1 смартфони) – Абдусапи Қаюмов.

III ўрин (кичик кубок, диплом, Artel Star планшети) – Рустам Каттабеков.

IV ўрин (Artel P1 mini смартфони) – Азиз Паттахов.

Мусобақа ғолибларини табриклаш ва тақдирлаш АКТ Ҳафталигининг ёпилиш маросими доирасида ўтказилди.

Шу билан бирга, 16 сентябрда АКТ ҳафталиги доирасида ёш дастурчилар, жумладан, олийгоҳ талабалари, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган Best Soft Challenge 2015 республика мусобақаси финалистларининг тақдирланиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақада қатнашиш истагида 200дан ортиқ аризалар топширилди.

“Электрон тижорат соҳасида энг яхши қарор” номинациясида FJ (Video Player VR) лойиҳаси билан Фарҳод Қосимов ва Юлия Пацулевич мусобақа ғолиблари деб тан олинди. Ишлаб чиқилган илова дастури 3D видеороликларни асл уч ўлчовли маконда ҳақиқий қатнашиш эффектини берувчи томошалар учун мўлжалланган.

“Таълим соҳасида энг яхши лойиҳа” номинациясидаги биринчи ўрин, MaTHEquationS - математик маълумотлар китобчаси ва математика бўйича билимларни ўрганиш ҳамда уларни текшириш тизимининг муаллифи Отабек Давронбековга насиб қилди.

“Компьютер, браузер ва мобил ўйинларни ишлаб чиқиш” номинациясида, ўзбек маданияти элементлари намуналари акс этган «Varrakchi bolakay» ўйинини ишлаб чиққан Шохжаҳон Султонов қайд этилди.

Ҳар бир номинациядаги энг яхши лойиҳа 10 млн. сўм миқдоридаги соврин билан мукофотланди.

18 сентябрь куни Data.gov.uz Hackathon Очиқ маълумотлар бўйича Хакатон ғолибларининг тақдирланиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа қатнашчилари маълумотларни визуаллаштириш бўйича, йўллар, медицина, спорт ва коммунал хизмат фаолияти бўйича сервис ва иловаларни тақдим этдилар.

“Очиқ маълумотлар асосида энг яхши илова ёки сервис” номинациясида совринли ўринлар қуйидагича тақсимланди:

1-ўринни Fixit иловаси билан Intense Group жамоаси (Бегзод Саидов, Алишер Мухторов, Саидравшан Шокиров, Маъруф Тоиров) эгаллади. Fixit сервиси фойдаланувчиларнинг уй-жой ва коммунал хизматлари, транспорт ва инфратузилма муаммолари бўйича давлат органларига мурожаатларини реал вақт режимида узатишга мўлжалланган.

2-ўринни фуқаролар томонидан уй-жой ва коммунал хизматлари, инфратузилма ва транспорт соҳасидаги шикоятларни узатишга мўлжалланган UzCheck сервисини тақдим этган, X-Hack жамоаси (Улуғбек Тожибоев, Самандар Равшанов, Озодрух Абдуллаев, Асилбек Исоқов) эгаллади.

3-ўрин Alphabet жамоаси (Фаррух Баҳодиров, Шуҳрат Агзамов)га тез тиббий ёрдамни геолокация орқали чақириш ва касаллик аломатлари асосида атрофдаги энг яқин шифохона бўйича йўл-йўриқ беришни назарда тутувчи Ambulance Uz мобил иловасини ишлаб чиққанликлари учун белгиланди.

4-ўринга Lone Wolf жамоаси (Жасур Шукуров) сазовор бўлди. Жасур томонидан жюри ҳайъатларига тақдим этилган Tash-Sport мобил ва веб-илова - харитада спорт муассасаларини аниқлаш бўйича маълумотнома китобчасидир.

5-ўрин U Dev Team жамоаси (Евгений Маркеев, Азиз Ғаниев)нинг Gain Data иловаси учун белгиланди. Мазкур ишланма ҳар кун учун хизматлар, геолокация бўйича ва бошқа тез-тез сўраладиган ҳамда оммабоп фойдаланувчилик контентига эга маълумотларни тақдим этувчи сервисдир.

“Очиқ маълумотларни визуаллаштириш бўйича энг яхши қарор” номинациясида ғолиблар қўйидагилар:

1-ўрин VR UzbMap Ўзбекистоннинг виртуал интерфаол харитасини ишлаб чиққан Bee Inc. (Отабек Давронбеков, Сиявушхон Ҳолматов, Жавоҳир Раҳимов, Ҳусан Саидвалиев) жамоасига берилди.

2-ўринни иқтисодий статистикани виртуал воқеликда визуаллаштиришни назарда тутувчи Starter иловаси билан AXA (Анвар Қаюмов, Муҳамадали Ҳаётов, Ҳикмат Ҳабибуллаев) жамоаси эгаллади.

3-ўринга аҳолининг статистик маълумотлари бўйича инфографикани ўз ичига олган Visual Info сервиси учун Visual Info (New Max) жамоаси эга бўлди.

“Тошкент вилояти бўйича очиқ маълумотларни қўллашда энг яхши илова” сифатида қўйидагилар белгиланди:

1-ўрин Тошкент вилояти ташкилотлари маълумотнома китобчаси - Tashkent Navigator веб-иловаси учун MSN (Сирожиддин Матчонов) жамоасига берилди.

2-ўрин FJ Company (Фарҳод Қосимов, Юля Пацулевич, Эдгар Айрапетов) жамоасига тақдим этилди. Мазкур жамоа томонидан ишлаб чиқилган RealUz мобил иловаси рельеф харитада аҳоли ва автобус йўналишларини визуаллаштришни назарда тутади.

3-ўринни мусобақада “Тадбиркор” иловасини тақдим этган SKB (Зариф Гараев, Рустам Аҳмедов) жамоаси эгаллади. “Тадбиркор” сервиси – бу бизнесменнинг маълумотлар китобчаси бўлиб, у адвокатлар, нотариал идораларнинг маълумотлар базаси, ҳамда қайта алоқа сервисини ўз ичига олади.

4-ўрин Тошкент вилояти автобуслари ва маршрут таксилари бўйича тўлиқ рўйхатни ичига олувчи TRT (Tashkent Region Transport) иловасини тақдим этганликлари учун Android ClubUz (Муҳаммадюсуф Абдуллаев, Сарвар Кабиров, Ғайрат Раҳимов) жамоасига насиб қилди.

Шу билан бирга, АКТ Ҳафталиги доирасида Ёшлар ижодиёт марказида Intellect2All IT-лойиҳалар республика мусобақаси ғолибларининг тантанали тақдирланиши бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий соврини учун республика босқичида 20та жамоа беллашди. 6 млн.сўмли соврин фонди финалистларнинг учлиги ўртасида тақсимланди.

“Веб-ишланмалар” йўналишида Достон Юсупов ва Мурод Татибаевлар Football.uz лойиҳаси билан ғалабани қўлга киритдилар. Ишланма матчларнинг онлайн-трансляциясидан завқ олиш билан бирга, томошабинга ўйиннинг унга энг ёқиб тушган лаҳзаларини нон-стоп режимида қайд қила олиши имкониятини беради.

“Мобил ишланмалар” номинациясида “Идеал хизматлар” лойиҳаси билан FFIX жамоаси ғолиб деб топилди. “Идеал хизматлар” – бу “транспорт”, “таълим”, “маиший хизматлар” ва “соғлиқ” соҳаларида фаолият юритувчи барча муассаса, ташкилот ва фирмалар тўғрисидаги маълумотни ўзида жамлаган универсал маълумотлар базасидир.

FFIX жамоаси таркибида мусобақада Ислом Ғофуров, Фаррух Ходжаев, Фарҳод Ҳамдамов ва Ҳасан Назировлар иштирок этдилар.

Сўнгги “Виртуал воқелик иловаларини ишлаб чиқиш” номинациясида Фуадбей Копадзенинг “Виртуал Тошкент” лойиҳаси ғолиб бўлди. Мазкур ишланма Ўзбекистондан йироқда туриб ҳам Тошкентни унинг асл ҳолатида кузатиш имкониятини яратади.

АКТ Форуми ва Саммити доираларида бизнес намояндаларининг истиқболли мижозлар ва ҳамкорлар билан учрашувлари бўлиб ўтди, Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг келгуси ривожланишига ҳисса қўшувчи кўплаб шартномалар имзоланди, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун алоқалар ўрнатилди.

ICTWEEK Uzbekistan 2015 Ўзбекистон Республикасининг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳомийлигида ўтказилмоқда. Ташкилотчилар бўлиб, Ўзбекистоннинг Ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлар ассоциацияси ва ICTNEWS нашри иштирок этдилар.

Тадбирнинг бош ҳомийси Huawei Technologies Co. Ltd, ICTWEEK Uzbekistan 2015нинг стратегик ҳомийси «Ўзбектелеком» АК, мобил ҳомийси — UZMOBILE. Шу билан бирга, АКТ Ҳафталиги ҳомийлари қаторида - LG CNS Uzbekistan ва SAP компанияси.

Тадбир ҳамкорлари: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (UNDP), “Электрон ҳукумат” тизимининг тараққиёт Маркази, UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази, Тошкент Ахорот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инха Университети, BePro дастурчилар маркази, Softline компанияси, InfoCOM.UZ журнали, Brand.uz, SmartLab, StartupFactory.uz, MyTaxi.uz, UNIQUE PRESENT Media Holding, Maslov PR Tashkent ва JohnLarckin.

АКТ Ҳафталигининг ташкилий қўмитаси томонидан ICTWEEK Uzbekistan 2016 га тайёргарлик бошлаб юборилди. Ташкилотчилар режаларида Ҳафталик ҳамкорлари сонини кўпайтириш ва тадбир кўламини янада кенгайтириш назарда тутилган. Ҳамкорлик юзасидан истакларингиз, тавсия ва таклифларингизни info@ictweek.uz почтаси орқали кутилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар