Туркиядаги биринчи "Аккую" атом электр станцияси 2022 йилда ишга туширилади. Бу ҳақда Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ҳамда Ражаб Тойиб Эрдоган учрашуви натижаларига бағишланган ҳужжатда қайд этилган.

“Туркияда биринчи "Аккую" атом электр станцияси (қуввати 1200 мВт дан бўлган тўртта блок қурилиши 2022 йилда тугалланиши режалаштирилган)”, дейилади ҳужжатда.

Россия ва Туркия ҳукуматлари ўртасидаги "Аккую" майдонида (Туркия жанубидаги Мерсин шаҳри) ҳамкорликда атом электр станциясини қуриш ва ишга тушириш тўғрисидаги шартнома 2010 йилда имзоланган эди.

Лойиҳа қиймати тахминан 20 млрд долларни ташкил этади. "Аккую" АЭС 60 йил давомида тинимсиз равишда электр энергияси ишлаб чиқариб, мамлакат эҳтиёжининг 7 фоизини қондириши кўзда тутилган.