Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой қувури ишга туширилганидан 2015 йилнинг августига қадар у орқали 125 млрд кубометр газ транспортировка қилинди. Бу Хитой шу давр ичида сотиб олган табиий газнинг 35 фоизини ташкил қилади.

Бу маълумотлар газ қувурини эксплуатация қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 13-йиғилишида маълум қилинди.

Илгарироқ хабар қилинганидек, йиғилиш Ашхободда бўлиб ўтди. Унда газ қувурини 2015-2016 йилларда эксплуатация қилиш масаласи кўриб чиқилди.