Британия бош вазири Уинстон Черчиллга тегишли бўлган чўнтак соати 670 минг евро (тахминан 746 минг доллар)га сотилди, дея хабар бермоқда Business Standard. Савдолар Лондондаги Sotheby's аукцион уйида бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, соатнинг якуний нархи мутахассислар тахмин қилганидан 8 баробар қимматроқни ташкил этди.

Швейцария фуқароси томонидан шундай соатларнинг тўрт донаси иттифоқдош давлатлар (Британия, Собиқ Иттифоқ, Франция ва АҚШ) етакчиларига уларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги фаолияти муносабати билан совға қилинган эди. Бундай “ғалаба” соатлари Черчиллдан ташқари Сталин, Шарл де Голл ва Ҳарри Трумэнда ҳам бўлган.