Россиялик ҳарбийлар ўзларининг Суриядаги жойлашувларини яна иккита қўшимча база қуриш билан кенгайтирмоқдалар, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри. Нашр бунда журналистларнинг қўлига тушган сунъий йўлдошлардан олинган янги суратларга таянмоқда.

Нашрда Россия Суриянинг Ўрта Ер денгизи соҳили яқинида ҳарбий салоҳиятини янада ошириши Россия ўз ҳарбий кучларини Суриядаги фуқаролик урушига тайёрлаётганидан охирги ишора эканлиги қайд этилмоқда. Нашрнинг фикрича, бу ҳолат Башар Асад тузуми ва “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши курашаётган АҚШ бошчилигидаги колацияга янги муаммолар туғдиради.

Нашр суратларни ҳарбий разведкани ахборот билан таъминлашга ихтисослашган IHS компаниясидан олган. Сентябрь ўрталари билан саналанган суратларда Латакия шаҳридан шимолда қурол-аслаҳа омбори ва ҳарбий объект қурилаётганини кўриш мумкин.

Қайд этилишича, суратларда Россия ҳарбий қисмлари ишлатадиган янги чодирларни ҳам кўриш мумкин.

Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги Сурия армияси Россиядан етказиб берилган ҳаво ва ерда фойдаланиш учун мўлжалланган янги қуролларни ишлатишни бошлаганини маълум қилганди.